ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИНИ СУҒОРИШДА ГИДРОГЕЛЬ СУНЪИЙ ПОЛИМЕР СУВ ТЕЖАМКОР ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШ САМАРАДОРЛИГИ

Авторы

  • Ашурова Гулмира Аминовна Автор

Аннотация

            Аннотация. Ўзбекистонда аграр сиёсат изчил олиб борилиши натижасида қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Иқлим ўзгариши, сув танқислиги, қишлоқ хўжалик экинларининг кафолатланган ҳосилдорлиги ва аҳолининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини қондириш, мавжуд сув ресурсларидан тежамкор суғориш технологияларини кенг жорий этиш муҳимдир. Ўзбекистон Республикаси сув танқислиги шароитида қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи давлатлардан биридир. Сув ресурсларидан Ўзбекистоннинг йиллик талаб 51 миллиард куб метр, ўртача, 65 миллиард куб метр бўлади. қишлоқ хўжалиги учун сув таъминоти ўртача даражаси 78-80% ни ташкил этади. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида сув таъминоти республика даражасидан паст. Бу ҳудудларда айрим туман ва фермер хўжаликларида, баъзан сув таъминоти норманинг 60-70% бўлади.

Опубликован

2024-10-07

Как цитировать

Ашурова Гулмира Аминовна. (2024). ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИНИ СУҒОРИШДА ГИДРОГЕЛЬ СУНЪИЙ ПОЛИМЕР СУВ ТЕЖАМКОР ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШ САМАРАДОРЛИГИ . Лучшие интеллектуальные исследования, 30(1), 127-134. https://modernedu-dv.com/luch/article/view/1286