ИҚТИСОДИЙ ОНГ ВА ИҚТИСОДИЙ ТАФАККУРНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ТАЪЛИМНИНГ РОЛИ
Аннотация
Иқтисодий онг ва иқтисодий тафаккурни ривожлантиришда таълимнинг роли беқиёслиги хусусида анча тадқиқотлар олиб борилган. Инсоннинг иқтисодий онги жуда кўп омиларнинг кучли таъсири остида шаклланади. Булар таркибига ташқи иқтисодий муҳит, юзага келган иқтисодий вазият, индивиднинг онглаш қобилияти, анъанвий бозор иқтисодиётидан замонавий бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнлари, иқтисодиётда содир бўлаётган ва содир бўлиши кутилаётган кескин ўзгаришлар ва бошқаларни киритиш мумкин. Замонавий ахборотлашган маконда иқтисодий онгни шаклантиришда ва уни ривожлантиришда таълимнинг роли беқиёс. Айнан таълим иқтисодий онгни шаклантиришнинг, демак, фаровон ҳаётга эришишнинг бебаҳо омилидир. Ушбу ҳақиқатни инкор этиш, кундалик амалиётда унга риоя қилмаслик, иқтисодий саводхонликни оширишга етарли даражада эътибор бермаслик, ўз-ўзимизни қолоқликка, ночор ҳаётга, иқтисодий тараққиёт карвонининг охирги бўғинларида судралиб юрувчи мамлакатга айлантиришга маҳкум этиш билан баробар. Иқтисодий муаммоларни ҳал этишда иштирок этаётган шахснинг таълим даражаси, билими, иқтисодий саводхонлиги қанча юқори бўлса, унинг мамлакат иқтисодий тараққиётига қўшаётган ҳиссаси ҳам шунчалик кўп бўлади
Библиографические ссылки
Б. Атаниязов. Юксак онг ва тафаккур маҳсули. Интернет ресурс: https://zamaxshariy.uz/594/.
Н.И.Хасанхонова. Иқтисодий тафаккурнинг таркибий қисмлари. Интпрнетресурс: https://iqtisodiyot.tsue.uz/sites/default/files/maqolalar/4_ Khasankhanova.pdf.
М.М.Мухаммедов, М.Қ.Пардаев. Иқтисодий онг, иқтисодий тафаккур, иқтисодий саводхонлик. Булар учун сарфланган молиявий ресурс ўзини оқлайдими? Интернет ресурс: https://zarnews.uz/post/.
М.М.Мухаммедов, М.Қ.Пардаев. Иқтисодий онг ва иқтисодий тафаккур ҳақида нимани биламиз? Самарқанд, СамИСИ, 2024 йил. 44 бет.
А.С.Лукъянов. Межпоколенные особенности экономического сознания: теоретический анализ проблемы. Вестник Северо-Кавказского федерального университета. 2014 год, № 3(42), 277-280 сс.
В.А.Абрамова. Информационно-коммуникативный фактор формирования экономического сознания.Дисс. на соис. учёной степени канд. политических наук. Москва, 2009 йил, 175 бет.